Права олиш 2026 — нархлар, муддатлар ва тартиб

Автомактаб ва имтиҳон қанча туради, қанча вақт олади ва нимадан бошлаш керак — 2026-йилги қоидалар асосида қисқа ва аниқ.

Асосий рақамлар

1,5 млнназарий имтиҳон, сўм
1,5 млнамалий имтиҳон, сўм
1,6 млнқайта топшириш, сўм
~2,5 ойавтомактабда амалий

Автомактабсиз права олиб бўлмайди

2026-йил 1-февралдан «А» ва «Б» тоифалар учун фақат НАЗАРИЙ дарсларга қатнашиш ихтиёрий бўлди — назарияни мустақил ўрганиш мумкин. Амалий машғулотлар эса автомактабда тўлиқ ўтилиши шарт: Б тоифа учун одатда тахминан 2,5 ой. Кўпчилик «энди автомактаб шарт эмас» деб хато тушунади.

Харажатлар

Автомактаб — Б тоифаўртача 5,5 млн сўм
Ҳудуд ва автомактабга қараб фарқ қилади; Тошкентда 7–10 млн сўмгача
Автомактаб — БС тоифа7 млн сўмдан ортиқ
Б ва С тоифалар бирга
Назарий имтиҳон1,5 млн сўм
Биринчи уриниш, 2026-йил 6-январдан
Амалий имтиҳон1,5 млн сўм
Биринчи уриниш
Қайта топшириш1,6 млн сўм
Ҳар бир босқич учун алоҳида; олдинги уринишдан 7 иш куни ўтгач
Гувоҳнома бериш0,7 БҲМ
Давлат божи — базавий ҳисоблаш миқдорининг 70%

Б тоифа учун биринчи уринишда жами тахминан 8,5 млн сўм: автомактаб ~5,5 млн + икки имтиҳон 3 млн. Тиббий маълумотнома ва гувоҳнома божи бунга кирмайди.

Права олиш босқичлари

  1. Тиббий маълумотнома
    083/у шаклидаги тиббий маълумотнома — соғлиғингиз тоифага мослигини тасдиқлайди. Имтиҳонга бошқа ҳужжатлар билан бирга топширилади.
  2. Автомактаб: амалий машғулотлар
    Амалий машғулотлар автомактабда мажбурий — Б тоифа учун одатда тахминан 2,5 ой. Назарияни автомактабда ёки мустақил ўрганишингиз мумкин. E-автомактаб қўлланмаси
  3. Назарий имтиҳон
    Имтиҳон марказида компютерда: 20 та савол, 25 дақиқа, ўтиш учун камида 18 та тўғри жавоб. Нархи — 1,5 млн сўм. Назарийдан ўтмаган номзод амалий имтиҳонга қўйилмайди. Имтиҳон форматида тест ишлаш
  4. Амалий имтиҳон
    Ҳайдаш маҳорати текширилади. Нархи — 1,5 млн сўм. Топшира олмасангиз, 7 иш кунидан кейин қайта топшириш мумкин (1,6 млн сўм). Автодром жарима баллари
  5. Гувоҳнома олиш
    Иккала имтиҳондан ўтгач гувоҳнома расмийлаштирилади (давлат божи — 0,7 БҲМ). Гувоҳнома 10 йил амал қилади.

Назарияни бепул тайёрланг

Бепул тест: 20 та савол, 25 дақиқа.

Тест ишлаш →

Кўп сўраладиган саволлар

2026-йилда права олиш қанча туради?

Б тоифа учун тахминан 8,5 млн сўм: автомактаб ўртача 5,5 млн (ҳудуд ва автомактабга қараб фарқ қилади) ва икки имтиҳон — назарий 1,5 млн + амалий 1,5 млн сўм. БС тоифа учун автомактаб 7 млн сўмдан ортиқ.

Автомактабсиз права олса бўладими?

Йўқ. 2026-йил 1-февралдан «А» ва «Б» тоифалар учун фақат назарий дарслар ихтиёрий бўлди. Амалий машғулотлар автомактабда тўлиқ ўтилиши шарт — Б тоифа учун одатда тахминан 2,5 ой.

Права имтиҳони нархи қанча?

2026-йил 6-январдан биринчи уринишда назарий имтиҳон 1,5 млн, амалий имтиҳон 1,5 млн сўм — жами 3 млн сўм. Қайта топшириш ҳар бир босқич учун 1,6 млн сўм.

Имтиҳондан ўта олмасам нима бўлади?

Олдинги уринишдан 7 иш куни ўтгач қайта топширасиз, ҳар бир босқич учун 1,6 млн сўм. Назарийдан ўтмаган номзод амалий имтиҳонга қўйилмайди.

Автомактабда қанча ўқилади?

Б тоифа учун амалий ўқиш одатда тахминан 2,5 ой давом этади. Назарияни эса мустақил — масалан, онлайн тестлар билан — ўрганиш мумкин.

Неча ёшдан права олиш мумкин?

Б тоифа учун — 18 ёшдан.

Назарий имтиҳонда нечта савол бўлади?

20 та савол, 25 дақиқа вақт. Ўтиш учун камида 18 та тўғри жавоб керак — яни иккитагача хатога рухсат.

Ҳайдовчилик гувоҳномаси неча йил амал қилади?

10 йил.

Бу сайт расмий давлат портали эмас — у имтиҳонга тайёргарлик учун. Расмий манба: йҳхх.уз

Фойдали бўлимлар

Манбалар: кун.уз (2025-10-27), газета.уз (2025-10-27), спот.уз (2026-01-07), узневс.уз (2026-04-01), йим.уз (2026)

Нархлар ва қоидалар ўзгариши мумкин. Якуний маълумотни расмий манбадан текширинг. · Маълумот текширилган сана: 2026-09-26