Йўл ҳаракати қоидалари (ЙҲҚ) 2026

Йўл ҳаракати қоидалари (ЙҲҚ) — Ўзбекистонда барча ҳайдовчилар, пиёдалар ва йўловчилар учун мажбурий қоидалар тўплами. Бу саҳифада қоидаларнинг асосий бўлимлари қисқа тушунтирилган ва ҳар бир бўлим бўйича машқ тестлари, йўл белгилари каталоги ва эслаб қолиш керак бўлган рақамларга ҳаволалар берилган. Расмий матн — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлаган Йўл ҳаракати қоидалари.

ЙҲҚ асосий бўлимлари

1. Умумий қоидалар ва атамалар

«Йўл», «қатнов қисми», «тўхташ», «тўхтаб туриш», «қувиб ўтиш» каби атамаларнинг аниқ маъноси. Тестдаги кўп саволлар айнан атамани тўғри тушунишга асосланади.

Атамалар дарслиги →

2. Ҳайдовчининг мажбуриятлари

Ҳужжатлар, техник ҳолат, хавфсизлик камари, телефон, спиртли ичимлик — ҳайдовчи нималарга риоя қилиши шарт ва қачон ҳаракатланиш тақиқланади.

3. Йўл белгилари ва чизиқлари

7 гуруҳ йўл белгиси (огоҳлантирувчи, имтиёзли, тақиқловчи, буюрувчи, ахборот-ишора, сервис, қўшимча ахборот) ва йўл чизиқлари. Белги билан чизиқ зид келса — белги устун.

Белгилар каталоги (269 та) →

4. Светофор ва тартибга солувчи ишоралари

Светофор сигналлари, қўшимча секциялар, тартибга солувчининг қўл ишоралари. Тартибга солувчи ишоралари светофор ва имтиёз белгиларидан устун туради.

5. Ҳаракатланишни бошлаш, маневр, жойлашиш

Йўлга чиқиш, қайта тизилиш, бурилиш ва қайтиш, қатнов қисмида транспорт воситаларининг жойлашиши, ҳаракатланиш тезлиги.

6. Қувиб ўтиш ва четлаб ўтиш

Қувиб ўтиш қачон тақиқланади, қарама-қарши йўналишга чиқиш шартлари, рўпарасидан келаётган транспортга йўл бериш.

7. Тўхташ ва тўхтаб туриш

Қаерда тўхташ ва тўхтаб туриш тақиқланади, қандай масофалар сақланади, мажбурий тўхташда нима қилинади.

Мавзули тестлар →

8. Чорраҳалардан ўтиш

Тартибга солинадиган ва солинмайдиган чорраҳалар, асосий ва иккинчи даражали йўл, «ўнгдан келаётганга йўл бер» қоидаси, троллейбус ва трамвай имтиёзлари. Тестдаги энг кўп хато қилинадиган мавзу.

9. Пиёдалар ўтиш жойлари ва бекатлар

Пиёдаларга йўл бериш, бекат яқинида ҳаракатланиш, болалар гуруҳини ташийдиган транспорт.

10. Темир йўл кесишмалари ва автомагистрал

Кесишмадан ўтиш тартиби, тўхташ жойи, автомагистралда рухсат этилган ва тақиқланган ҳаракатлар.

11. Ташқи ёритиш асбоблари ва товуш сигнали

Қоронғида ва ёмон кўринишда ёруғлик чироқларидан фойдаланиш, туманга қарши чироқлар, товуш сигнали қачон берилади.

Қоронғи вақт дарси →

12. Шатакка олиш, юк ташиш, ўргатиш

Шатакка олиш шартлари ва тезлиги, юк габаритлари ва белгиланиши, бошқаришни ўргатиш қоидалари.

Эслаб қолиш керак бўлган рақамлар →

13. Ҳайдовчининг ҳуқуқий жавобгарлиги

Қоидабузарлик учун жарималар, гувоҳномадан маҳрум қилиш ҳолатлари, йўл-транспорт ҳодисасидаги мажбуриятлар.

Жавобгарлик дарслиги →

Энг кўп сўраладиган рақамлар

Тезлик чегаралари, тўхташ масофалари, габаритлар, протектор чуқурлиги, шатак арқони узунлиги — тестда аниқ рақам сўраладиган мавзулар алоҳида жадвалларда жамланган.

Ёдлаш керак бўлган рақамлар →

Савол-жавоблар

ЙҲҚ бўйича тестда нечта савол бўлади?

AvtoSmart'даги стандарт тест 20 та савол ва 25 дақиқадан иборат. Узоқроқ машқ учун 50, 75 ва 100 саволлик режимлар ҳам бор. Базада 1000+ та савол, 64 та вариант.

Қоидаларни қаердан ўрганиш мумкин?

Расмий матн — Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланган Йўл ҳаракати қоидалари. AvtoSmart'да эса видео дарслик, белгилар каталоги ва ҳар бўлим бўйича тестлар бор.

Қайси бўлимларда энг кўп хато қилинади?

Чорраҳалардан ўтиш тартиби, тўхташ ва тўхтаб туриш, қувиб ўтиш ҳамда йўл белгилари. Шу мавзулар бўйича мавзули тестларни алоҳида ишлаш тавсия этилади.

2026 йилда қоидалар ўзгардими?

Қоидаларга ўзгартириш киритилса, AvtoSmart саволлар базаси янгиланади. Янгиликлар бўлимида ўзгаришлар эълон қилинади.

Билимингизни текширинг

20 та савол, 25 дақиқа — рўйхатдан ўтмасдан бепул бошланг.

Тестни бошлаш